Microsoft билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича онлайн учрашувда АКТ вазирлиги компанияга Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахт марказида 0,26 гектар майдонда жойлашган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли бинони сотувга қўйди. Лотнинг бошланғич нархи — 66,52 млрд сўм этиб белгиланди.
Президент Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди. Бунинг учун IT экспортини йил якунигача 100 млн долларга етказиш, яна 6 та ҳудудда IT-паркларни тўлиқ ишга тушириш ва камида 20 тадан компания фаолиятини йўлга қўйиш зарурлиги айтилди. «Ушбу соҳа ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда «фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш» мақсадида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. 2018 йил декабрида президент қарори билан «криптографик ҳимояланган биринчи миллий UzChat мессенжери»ни жорий этиш белгиланган эди.
АКТ вазири Шерзод Шерматов 2028 йилгача дастурий маҳсулотлар ва хизматлар экспортини 1 млрд доллардан ошириш асосий мақсад сифатида белгилаб олинганини маълум қилди.
Президент фармонига асосан, Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди. У 2017−2018 йилларда ушбу вазирликни бошқарган. Шерматов охирги уч йил халқ таълими вазири лавозимида ишлаган.
АКТ вазирлиги бир қатор ижтимоий тармоқларга вақтинчалик кириш имкони бўлмаганига «Ўзбектелеком» АК ускуналаридаги носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Хабар кейинроқ ўчирилди.
«Ўзкомназорат» бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дониёр Рустамов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг